ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИНИ КАТЕГОРИЯДАШТИРИШ СИЁСАТИ НАЗАРИЯЛАРИ КЛАССИФИКАЦИЯСИ
Main Article Content
Abstract
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги
қонунига мувофиқ, давлат хизматининг лавозимлари Ўзбекистон
Республикасининг қонунлари, шунингдек марказий ва минтақавий норматив-
ҳуқуқий ҳужжатлар билан белгиланиши мумкин. Давлат хизматининг турлари
бўйича давлат хизматининг лавозимлари қуйидаги турларга бўлиниши мумкин:
1) фуқаролик давлат хизматининг лавозимлари: а) миллий, давлат хизмати
лавозимлари; б) ҳудудий ва туман давлат хизматининг лавозимлари; 2) ҳарбий
лавозимлар; 3) ҳуқуқни муҳофаза қилиш хизматининг лавозимлари. Давлат
органида ҳар хил турдаги давлат хизмати лавозимлари ташкил этилиши кўзда
тутилган. Хорижий мамлакатлар тажрибаларида давлат хизматининг турлари
тўғрисидаги махсус қонунлар ва маҳаллий давлат хизмати тўғрисидаги
қонунлари маҳаллий давлат хизмати лавозимларини гуруҳлар ва (ёки) тоифалар
бўйича тақсимлайди.